Ўзбекистон ва Хитой ҳарбий прокуратуралари ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Хитой ҳарбий прокуратуралари ўртасида меморандум имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳарбий прокуратураси ва Хитой Халқ-озодлик армияси ҳарбий прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди Бош прокуратура.
Ўзбекистон ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Хитой Халқ-озодлик армияси Бош ҳарбий прокурори Чжан Цзинь билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар икки давлат ҳарбий прокуратура органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилишди. Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Хитой ҳарбий прокуратуралари ҳамкорлик қилишга келишиб олди

“Учрашувнинг муҳим воқеаси Ўзбекистон ҳарбий прокуратураси ва Хитой Халқ-озодлик армияси ҳарбий прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиш маросими бўлди”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Хитой ҳарбий прокуратуралари ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Тадбир якунида томонлар мазкур ҳужжат икки давлат идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишига хизмат қилишига ишонч билдиришди.