ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Тошкент вилояти Олмалиқ Муҳандислик мактаби қурилмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Айтилишича, “Муҳандислик мактаби” Олмалиқ шаҳар Мирзо Улуғбек кўчаси ҳудудида жойлашган давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонида қурилади.
Мактаб бир қатор хориж давлатларининг муҳандислар тайёрлаш марказлари фаолиятини ўрганган ҳолда ҳамда Олмалиқ КМКнинг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ташкил этилмоқда.
“Муҳандислик мактабида металлургия ва кончилик саноати соҳаларида мутахассислар тайёрланади ўз фаолиятини эса жорий йилнинг ноябрь ойида бошлашни режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.
Мактабга 9 та йўналишда, бир ўқув курсига 160 нафар тингловчи қабул қилинади.
Ҳозирда 2020-2022 йилларда кон-металлургия йўналишида бакалаврни тамомлаган, ўз соҳаси бўйича ишламаётган ёшлар рўйхати шакллантирилмоқда.
Хабарда айтилишича, Финландия, Канада, Россия, Беларусь, Германия, Жанбий Корея, Хитой, АҚШ каби 13 та давлатдан кон металлургия, геология, саноат, маркшейдерлик йўналишларда мутахассислар жалб этилади.