ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Академик лицейларга кириш тест синовлари натижаси 5 кундан кейин эълон қилинади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
"Тест синови натижалари агентлик томонидан 5 кун ичида ҳисобланиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади", дейилади хабарда.
Академик лицейларга кириш тест синовлари натижаси 5 кундан кейин эълон қилинади
© Министерство высшего образования, науки и инноваций республики Узбекистан
2023/2024-ўқув йили учун академик лицейларга кириш тест синовлари 24 июл куни Билимни баҳолаш агентлиги томонидан республикадаги 29 та катта сиғимли бинода 2 сменада ташкил этилиб, унда 28 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди.
Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилди. Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 1 соат-у 50 дақиқа вақт берилди.