ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Туркиядан Россияга Керч бўғози орқали сузиб кетаётган қуруқ юк кемаси бортида портловчи моддалар белгилари аниқланди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфчизлик хизмати (ФХХ) жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди.
“22 июль куни Туркиядан Ростов-Дон портига дон юклаш учун сузган хорижий қуруқ юк кемаси омборидан динитротолуол ва тетрил портловчи моддалари белгилари топилди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, мутахассислар кеманинг конструктив қисмларида ташқаридан аралашув белгиларини аниқладилар.
ФХХ хавфсизлик мақсадида Керч бўғози орқали Азов денгизига йўл олган кемаларни текшираётганини маълум қилди. Разведка хизмати маълумотларига кўра, май ойи охирида юқорида қайд этилган юк кемаси Украинанинг Килия портида бўлган. Июль ойида эса Туркиянинг Тузла портида Украинанинг 12 фуқаросидан иборат кема экипажи бутунлай алмаштирилди, бундан ташқари, кеманинг номи ҳам ўзгартирилди.
“Мазкур ҳолатлар Украина ҳудудига портловчи моддаларни етказиб бериш учун хорижий фуқаролик кемасидан фойдаланиш имкониятидан далолат бериши мумкин”, — дейилади хабарда.
Натижада юк кемасининг Қрим кўприги остидан ўтиши тақиқланди.
Киев режимининг Қрим кўпригига 17 июлга ўтар кечаси ҳужумидан сўнг Россия Туркия, Украина ва БМТни Украинанинг Қора денгиздаги портларидан дон экспорт қилиш имконини берувчи доб битимини узайтиришга қарши эканликларини билдирди. Бу Москва кема фаолияти хавфсизлиги кафолатларини олиб ташлаётганини ва Қора денгиз шимоли-ғарбий қисмидаги денгиз гуманитар коридорини чеклаётганини англатарди.
Кейинроқ Мудофаа вазирлиги 20 июлдан бошлаб Қора денгизда Украина портларига сузиб кетаётган барча кемалар потенциал ҳарбий юк ташувчилар, байроқлари остида сузаётган давлатлар эса Киев томонидаги можарога алоқадор деб ҳисобланиши ҳақида огоҳлантирди.