Тошкент-Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланади

Тошкент-Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланади — Транспорт вазирлиги
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Август ойидан Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланади, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни Qanot Sharq авиакомпанияси бажаради.
Авиакомпания 2023-йилнинг 20-август кунидан ушбу йўналишда қатновларни йўлга қўяди. Мазкур йўналишдаги парвозлар Airbus А320 самолётида амалга оширилади.