ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Россия ва Африка: тинчлик, тараққиёт ва муваффақиятли келажак учун ҳаракатларни бирлаштириб” номли мақола ёзди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Мақоладаги асосий фикрлар:
Ўз инсонпарварлик моҳиятини оқламаган дон келишувининг давом этиши маъносини йўқотди
Бир йилда Украинадан 32,8 млн тонна юк экспорт қилинган, улардан 70% яхши даромадга эга бўлган мамлакатларга, жумладан, Европа Иттифоқига етказилган. Бу пайтда эса Эфиопия, Судан ва Сомали ҳамда Яман ва Афғонистон ҳиссасига эса умумий ҳажмдан 3% дан камроғи тўғри келган.
Келишувдан Украина донини қайта сотиш орқали АҚШ ва Европани бойитиш учун безбетларча фойдаланилган.
Россия дони ва ўғитларининг дунё бозорига етказишни санкциялардан чиқариш борасидаги шартларнинг бирортаси ҳам бажарилмаган.
Тўсиқлар Россия минерал ўғитларининг муҳтож мамлакатларга беғараз тарзда етказишга ҳам тааллуқли эди.
Европа портларида тўсиб қўйилган 262 000 тонна маҳсулотдан фақат 2 партияси юборилди: 20 000 таси Малавига ва 34 000 таси Кенияга.
Қолгани виждонсиз европаликларнинг қўлида қолмоқда, гарчи гап инсонпарварлик ҳаракати ҳақида кетаётганига қарамай. Унга нисбатан ҳеч қандай санкциялар қўлланилмаслиги керак.
Россия Африкага дон, озиқ-овқат ва ўғитлар етказилишни ташкиллаштириш борасида тинмай ишлашда давом этади
Россия бу йил рекорд ҳосил олиш кутилаётгани сабабли украин ғалласини ҳам тижорат, ҳам беғараз тарзда ўрнини босишга қодир.
Россия Африка билан ҳам алоҳида давлатлар, ҳам бирлашмалар билан иқтисодий алоқаларнинг барча спектрини жадал ривожлантиради.
Москва Россия-Африка саммитига катта аҳамият беради, кенг қамровли декларация, бир қатор қўшма баёнотлар қабул қилиш, ҳамкорлик форумининг ҳаракатлар режасини тасдиқлаш режалаштирилган.
Ҳукуматлараро ва идоралараро келишув ва меморандумларнинг салмоқли пакети имзолаш учун тайёрланмоқда.
Африка мамлакатларини гуманитар соҳа, маданият ва спорт соҳаларида ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқиш Россиянинг умумий манфаатларига мос келади.