ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан самимий қутлади ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлашдаги унинг ҳиссасини қайд эди. Табрик Кремль сайтида чоп қилинган.
“Сиз мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни, турли соҳаларда самарали икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиб келяпсиз. Мен яхши ва дўстона муносабатларимизни ғоят қадрлайман. Биз икки томонлама, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича ҳамкорликда ишлашда давом этамиз”, - дейилади Россия раҳбари табригида.
Путин Ўзбекистон раҳбари республика фуқаролари орасида катта обрўга эканини таъкидлаган ва буни президент сайлови тасдиқлаган. Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш йўлидан ишонч билан бормоқда, халқаро майдонда ўз манфаатларини ҳимоя қилмоқда.
Россия раҳбари Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва давлат фаолиятига муваффақиятлар тилаган.