Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Москвада Украинанинг 2 та дрони уриб туширилди — фото

Москвада Украинанинг пилотсиз учар аппаратларининг ҳужумга уриниши тўхтатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Бугун эрталаб Киев режими Москвадаги объектларга иккита дрон билан террорчилик ҳужуми амалга оширишга уринган, иккаласи ҳам радиоэлектрон кураш тизими ёрдамида бостирилган, қурбонлар йўқ, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

24 июл куни эрталаб Киев режимининг икки учувчисиз учиш аппарати томонидан Москва шаҳридаги объектларга террорчилик ҳужуми уюштиришга уриниши олди олинди. Украинанинг иккита дрони радиоэлектрон кураш тизими ёрдамида бостирилди ва улар қулаб тушди, - дейилган вазирлик хабарида.

Москвада дронлар ҳужуми оқибатлари
Жабрланганлар ёки қурбонлар йўқ.
Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин эрталаб соат 4 ларда дронлар 2 та нотурар жой биносига зарба бергани, жиддий вайронагарчиликлар ва қурбонлар йўқлигини маълум қилганди.
Москвада дронлар ҳужуми оқибатлари
Пойтахт дептранс идораси, Комсомолский проспекти ва Лихачев проспектидаги транспорт ҳаракати тўсиб қўйилганини маълум қилди. РИА Новости мухбирининг хабар беришича, Лихачев проспекти, 15-уйда жойлашган “Леруа Мерлен” биноси ёнида тез ёрдам, полиция ва ўт ўчириш машиналари кўриниб турибди. ФСБ машинаси ҳам келган.
Бу Киев режимининг Москвага учувчисиз самолётдан ҳужум уюштиришга биринчи уриниши эмас. Хусусан 4 июл куни пойтахт вилоятида бешта дрон уриб туширилди: иккита УАВ Валуево қишлоғи яқинида йўқ қилинди, улар очиқ майдонга қулаб тушди ва яна бири Кубинка вилоятида. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Янги Москвада яна иккита дронни уриб туширди.