ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Куни кеча АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен “руслар кучли мудофаа чизиғи қургани” сабабли Украина Қуролли кучлари қарши ҳужуми “жуда оғир ўтаётганлиги” ҳамда Киев ва Ғарб учун муваффақият олиб келмаслигини айтди.
Бироқ, у истиқболда Украинанинг ҳақида ижобий фикрлар билдирди ва шу билан бирга “бу вазият яқин бир-икки ҳафта ичида тугамаслигини” тан олди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон бу вазият “бир неча ой” давом этишига умид қилмоқда.
Табиийки, бу вазиятда савол туғилади: америкаликларнинг УҚК муваффақиятига бўлган умидлари барбод бўлганидан сўнг нима бўлади ва нимани кутиш керак? Савол янада долзарброқ, чунки Блинкен “бир неча ой” ҳақида гапираётган биринчи одам эмас. Яқинда Вильнюсда бўлиб ўтган НАТО саммитида турли иштирокчилар, Киевда ҳеч бўлмаганда қандайдир натижаларни кўрсатиш ва унга Ғарб сармояларини қайтариш учун узоғи билан кузгача вақт борлиги ҳақида яширин ва баъзан очиқ баёнотлар беришди.
Бу саволга энг машҳур жавоб — УҚКнинг қарши ҳужуми тўлиқ муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳам бу Ғарбнинг позициясига тубдан таъсир қилмайди, чунки у Украинада бўлаётган урушда Россияга қарши курашишни ўзининг ўзининг асосий мақсади деб белгилаган. Бироқ, бу нуқтаи назар тарафдорлари НАТОнинг Россияга қарши курашида асосий йўналишни мутлақ аниқлик билан баҳолаб туриб, бошқа, муҳимроқ жиҳатда адашмоқда.
Бироз ғалати туюлиши мумкин, аммо бу курашда Вашингтон ўзининг энг катта геосиёсий рақиби деб Россияни эмас — Хитойни белгилаган. Бу Вашингтоннинг барча ташқи сиёсати ва ҳарбий-сиёсий стратегияларида бевосита белгиланган. Қолаверса, бу ҳийла ёки қандайдир яширин мақсад эмас, балки америкаликлар енгишга мажбур бўлган мустаҳкам ҳақиқатдир.
Геосиёсат асосида ҳар доим иқтисод, бозорлар учун кураш, ресурслар, технологик етакчилик ва ҳоказолар ётади. Дунёда биринчи (ёки иккинчи) иқтисодиётга айланган Хитой — хавфли рақибни бўғиб ўлдиришдан бошқа чораси қолмаган АҚШ учун асосий муаммога айланган. АҚШда энг хавфли рақибни "бўғиб ўлдириш"дан бошқа имконият қолмаган
Бошқа томондан, америкалик стратеглар мутлақо тўғри фикр юритишмоқда: Москва Хитойни орқа томондан ҳимоя қилиб турар экан, Пекин билан курашда ғалаба имконияти унчалик юқори бўлмайди. Шу боис биринчи зарба Россияга берилди.
Бу ғоя ўзининг соддалиги ва осонлиги билан доҳиёон эди: деярли ҳар қандай натижада Россия Украина билан можарода ўралашиб қолган бўларди. Бундай воқеалар якуний натижаси сифатида Россия учун камида 10та сценарий тузилган эди — мутлақ таназзул ва ҳокимият алмашувидан тортиб (ҳарбий мағлубият ва давлатчиликнинг қулаши) тўлиқ ғалабага қадар. Россия ғалаба қозонган тақдирда ҳам можародан сўнг Украинанинг вайрон бўлган ҳудудини тиклаш ва унинг аҳолисини боқиш каби иқтисодий муаммоларга дуч келган бўларди. Қандай бўлмасин, Россия ички муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратишга мажбур бўлар, шунчаки фаол ташқи сиёсат учун эса куч ва ресурслари қолмас эди. Бундай вазиятда ёрдамсиз қолган Хитойни АҚШ ва унинг иттифоқчилари тўғридан-тўғри қарама-қаршиликда янада заифроқ қила олган бўларди.
Бироқ, Москва ушбу мураккаб вазиятдан чиқиш йўлини топди ва можаро учун шундай вазиятга олиб келдики, ҳозир Украина ботқоғига ким кўпроқ ботиб қолгани аниқ айтиш мушкул — Россиями ёки Ғарб.
Албатта, Россиянинг НАТО билан узоқ давом этаётган урушда қаршилик кўрсатиш имкониятлари қандай эканлигини муҳокама қилиш мумкин. Аммо иттифоқда, тўғрироғи, АҚШда бундай можаронинг энг муҳим “омили” – вақт тугамоқда. Вақт уларда шиддат билан тугамоқда.
Ҳозир тўқсонинчи йиллар эмас, ҳатто икки мингинчи йиллар ҳам эмас. Америкаликлар энди ўн йиллик ва ҳатто бир йиллик форматда ҳам ҳаракат қила олмайди. Ҳисоб-китоб ойлар миқёсида кетмоқда. АҚШ гегемонлигининг парчаланиши ва у томонидан бошқарилмайдиган муқобил халқаро тузилмалар қурилиши жараёнлари кескин тезлашди. Ғарб иқтисодиёти ва сиёсий таназзулга учраши шу қадар тезлашмоқдаки, буни оддий одам ҳам тушуна олади. Хитой муқаррар келажакка — Ғарб билан тўқнашувга шиддат билан тайёрланмоқда, чунки тарихий жараёнлар мантиғи шунга олиб келмоқда. Ушбу буюк тўғнашув олдидан Хитой ўз “кўникмаларини яхшилаш” учун ҳар бир дақиқадан фойдаланмоқда. Ва бир вақтнинг ўзида ўз қўлидаги АҚШ давлат қарзларидан илдам воз кечмоқда.
Шундай қилиб, стратегик нуқтаи назардан АҚШ учун иккинчи даражали бўлган Украина фронтига ҳарбий-сиёсий диққат қаратишнинг ҳар бир ойи, ҳафтаси ва куни, Ғарбнинг асосий фронти — Хитой билан қарама-қаршиликда АҚШ истиқболларни ёмонлаштирмоқда. Ҳозир улар ўзлари учун ўта муҳим бўлган ресурс вақт учун курашмоқда. Бекорга ҳар ҳафта уларнинг юқори мартабали амалдорлари бирин-кетин Пекинга қатнаётгани йўқ. Масалан ўтган ҳафта охирида Генри Киссинжер у ерга ташриф буюрган эди ва ишонч комилки бу АҚШ вакиларининг сўнггиси эмас.
Бироқ, бу ташрифлар ҳеч нарсани тубдан ўзгартира олмайди — тез орада АҚШ Украина лойиҳасидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак бўлади. Бир вақтнинг ўзида Иккита кенг кўламли можарода қатнашиш учун уларда ресурслар етарли эмас. Хитойни эса улар тинч қўя олмайдилар, чунки бу ҳолда уларнинг геосиёсий ҳалокати кафолатланади.
Шубҳасиз, америкаликлар Россия учун максимал даражада муаммолар яратишни ва улар билан қолдиришни ва имкон қадар ўзларининг обрўйини сақлаб қолган ҳолда Украинани тарк этишга ҳаракат қилади. Аммо Осиё ҳаракатлар театрига эътибор қаратиш — улар учун ҳаёт-мамотдир. Бунинг учун уларда атиги бир неча ой қолди.