Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг "Ланс" клубига ўтди

Абдуқодир Франция клуби билан тўрт йиллик шартнома имзолади. У майдонга 25 рақам остида тушади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов расман Франциянинг "Ланс" клубига ўтди.
Абдуқодир Ҳусанов Франция жамоаси таркибида тўп сурган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлади. Истиқболли футболчи Франция клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Абдуқодир франция жамоасида 25 рақам остида майдонга тушади.
Абдукодир Хусаинов официально подписал контракт с французским "Ланс"ом
"Ленс" клуби, расмий номи - Racing Club De Lens, — Франциянинг Ленс шаҳрида жойлашган футбол клуби. У 1906 йилда ташкил этилган. Кулубнинг уй учрашувларини 38 000 томошабинга мўлжалланган Боллар-Делелис стадионида ўтказилади.
"Ленс" клуби 1-лигада ўйнайди ва ўтган йилни муваффақиятли якунлаган - Франция чемпионатида иккинчи ўрин. Бу йил Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олган. Хуллас истиболли клуб.
Айни дамда Ленс клубининг расмий саҳифасида Абдуқодирнинг клубга ўтишига бағишланган катта мақола чоп этилган. Унда ёш футболчи забардаст ва ниҳоятда истиқболли экани қайд этилган.
Хусусан 2023 йилда CIES Football Observatory томонидан эълон қилинган энг истқболли марказий ҳимоячилар рейтингида Абдуқодир жаҳонда 15 ўринда экани айтиб ўтилган.
Мақола Ўзбекистон ҳақидаги қуйидаги сўзлар билан бошланади:
"Ўзбекистон жанг санъатида азалдан ажралиб туради. Кураш бўладими, бокс бўладими, ўзбеклар бу йўналишларда халқаро майдонда ўзини кўрсатди. Аммо йиллар давомида футболнинг машҳурлиги ошиб бормоқда, у ёш авлод орасида жуда машҳур. Миллий терма жамоа Осиёда ўзини кўтарган куч сифатида кўрсатган."