Хитойлик тадқиқотчи Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетида 6 йил давомида ўзбек тилини ўрганди ва “Ўзбекча ва хитойча мақолларнинг лингвистик тадқиқи” мавзусида PhD диссертациясини ўзбек тилида ёқлади.
У шу йилнинг сентябрь ойидан Шанхай чет тиллари институтида ўзбек тилидан дарс бермоқчи.
Sputnik мухбири бу хитойлик олим билан суҳбатлашди ва ундан Ўзбекистон ва ўзбек тилига бўлган меҳри, кейинги режалари ҳақида сўради.