Twitter логотипини ўзгартиради

Илон Маск тез орада қушчалар билан хайрлашишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Twitter эгаси Илон Маск ижтимоий тармоқ тез орада логотипини ўзгартиришини эълон қилди.
“Тез орада Twitter бренди билан, босқичма-босқич барча қушчалар билан хайрлашамиз”, - дея ёзди Маск ўзининг саҳифасида.
Шунингдек, у Twitterʼнинг эҳтимолий бўлажак дизайнини чоп қилди. У қора фонда турган Х ҳарфидан иборат. Аммо ҳозирча ребрендингнинг якуний варианти борасида бир тўхтам келинмаган ва келишилмаган.
Америкалик тадбиркор “агар бугун кечқурун етарлича яхши X логотипи эълон қилинса, эртага ундан фойдаланиш бошланишини” қўшимча қилди.
2022 йил 7 октябрь куни Илон Маск Twitter компаниясини 44 миллиард долларга сотиб олган эди.