“Рейд кетяпти”: Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Туркия полицияси “махсус рейд” ўтказиб, Туркия қонунчилигини бузган хорижликларга нисбатан тегишли чора кўрмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.
Маълум қилинишича, сўнгги вақтларда Туркия полицияси Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда “махсус рейд” ўтказмоқда. Бундан кўзланган мақсад Туркия қонунчилигини бузган хорижликларга нисбатан тегишли чора кўриш.
Бош консулхона Туркияда турли сабабларга кўра бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишларини сўраган.
“Фуқаролардан ўзлари билан шахсини тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларини олиб юришлари сўралади”, — дейилади хабарда.