"Янги Ўзбекистон Конституцияси" ягона миллий портали иш бошлади

Порталда фуқаролар конституциядаги ҳар бир модда бўйича таклифларини қолдириши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбек ва хорижий тилларда “Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур портал орқали қонунчиликни янги таҳрирдаги конституцияга мувофиқлаштириш ҳамда уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар қабул қилинади.
Шунга кўра, фуқаролар конституциядаги ҳар бир модда бўйича таклифларини қолдириши мумкин.
"Жараёнда таклифларингиз билан фаол иштирок этинг ва қонунчилик мустаҳкамланишида ўз ҳиссангизни қўшинг", — дейилади Адлия вазирлиги хабарида.
Референдум — 2023
Янги таҳрирдаги Конституция қонунчилик миллий базасига жойлаштирилди