ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ядро физикаси институти ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги "Улуғбек" шаҳарчасида ёнғин содир бўлди.
Айтилишича, Фанлар академияси қошидаги Ядро физикаси институтига тегишли яшил белбоғ ҳудудида 6 гектарга яқин майдон ёниб кетган.
Айни дамда Экология вазирлиги томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби, оқибатлари ва бошқа тафсилотлар аниқланмоқда.
Хабарда қайд этилишича, ўрганиш натижаларига кўра батафсил маълумот берилади.