ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Буюк Британия, Франция ва Италия 2030 йилга бориб иқтисодлари етакчи ўнталикни тарк этади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан М1 телеканалида ўн йилликла охрига келиб Буюк Британия, Италия ва Франция дунёнинг етакчи ўнта иқтисодиётидан чиқиши, Германия эса тўртинчи ўриндан ўнинчига тушиб қолишини айтди.
“Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти ҳажми бўйича тузилган рўйхатига назар ташлайдиган бўлсак, 2030 йилга бориб Буюк Британия, Италия ва Франция ушбу рейтингнинг кучли ўнталигидан тушиб қолишини, тўртинчи ўринни эгаллаган Германия эса ўнинчи ўринга силжишини кўрамиз. Бу ҳақиқат”, - дейди у.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ҳозирда ўзини “ўраб олинган ва қўрқиб кетгандек” ҳис қилмоқда.
“Ҳафта бошида Европа Иттифоқи-Лотин Америкаси саммити бўлиб ўтди, у ерда Лотин Америкаси етакчиларининг луғатидаги энг кўп учрайдиган иборалар “маҳаллий геноцид”, “қуллик” ва “репаратив адолат” эканлигини ўз кўзим билан кўрдим ва ўз қулоғим билан эшитдим. Европа Иттифоқи ўзини қуршаб олгандек хис қилаётгани ажабланарли эмас”, деди Орбан.
Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи рақобатдан қўрқадиган “заиф ва бой иттифоқ” бўлиб, “чемпионлик камарлари билан мақтанадиган, лекин энди рингга чиқишни истамайдиган кекса бокс чемпионига ўхшайди”. "Бу изоляцияга, иқтисодий, сиёсий ва маданий геттоларга олиб келади", деб қўшимча қилди Орбан.