Таянч ихтисослаштирилган мактабларининг имтиҳон саналари маълум қилинди

Имтиҳон икки кун давом этади. Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Таянч ихтисослаштирилган мактабларининг имтиҳонлари 25-26 июл кунлари бўлиб ўтади, дея хабар берди Таълим назорати.
Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома юборилади.
СМС-хабарнома боргандан сўнг, рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.
Кириш имтиҳонлари бир босқичда йўналишлар бўйича қуйидаги тартибда ўтказилади:
Аниқ фанлар йўналиши учун: математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида), инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида).
Табиий фанлар йўналиши учун: табиий (sceince) фанларидан 30 та топшириқ (тест шаклида), инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида).
Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади.
2023-2024 ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та Таянч ихтисослаштирилган мактаблари:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфига;
Мирзо Улуғ бек номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – аниқ фанлар йўналиши бўйича 7-синфига;
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфига қабул қилинади.
Имтиҳон натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.