Ўзбекистонда 60 ва ундан юқори ёшда фарзандли бўлган эркаклар сони айтилди

Республикада 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 2 767 нафарга етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 60 ва ундан юқори ёшда фарзандли бўлган эркаклар сони 449 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 449 нафар эркаклар 60 ва ундан юқори ёшда фарзандли бўлишгани қайд этилган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 2 767 нафарга етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 434 519 та туғилиш қайд этилганни маълум қилинганди.
Қайси ҳудудда энг кўп эгизак туғилган