ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистонда дунёдаги етакчи компаниялар билан биргаликда умумий қуввати 15 гигаваттдан ортиқ қуёш ва шамол станциялари барпо этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди.
Айтилишича, май ойида “Alutex” МЧЖ томонидан ойна ва қуёш панеллари учун профиллар тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди. Бу корхона 350 дан ортиқ турдаги, йилига 30 минг тонна алюмин профил ишлаб чиқариш қувватига эга.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди.
Давлат раҳбари бу ердаги иш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирди.
“Дунёдаги етакчи компаниялар билан биргаликда умумий қуввати 15 гигаваттдан ортиқ қуёш ва шамол станцияларини барпо этмоқчимиз. “Яшил” энергетика - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун тайёр бозор, катта имконият. Фақат асосий талаб - сифат, - деди президент.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди.
Корхонага Италия, Жанубий Корея ва Туркиядан энг замонавий ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилган. Натижада 400 та янги иш ўрни яратилган. Сентябрь ойидан қўшимча янги 130 турдаги алюмин профиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Импорт ўрнини босишдан ташқари, маҳсулотларнинг бир қисмини экспортга йўналтириш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди.