“Жуда хавфли ўйин”: Путин Ғарбни огоҳлантирди

Россия президенти Литва-Польша-Украина қўшинлари бригадасини тузиш тўғрисидаги режаларга муносабат билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можарога янги мамлакатларга жалб этишга уринаётган Ғарбнинг “жуда хавфли ўйини” оқибатларидан огоҳлантирди.
Россия Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан йиғилишда Путин Литва-Польша-Украина қўшинлари бригадасини тузиш тўғрисидаги режаларга муносабат билдирди.
“Бир нарсани айтаман – бу жуда хавфли ўйин. Бундай режа муаллифлари унинг оқибатлари ҳақида ўйлашлари керак”, - деди Россия раҳбари.
Путин Россия Ташқи разведка хизмати раҳбарига мурожаат қилиб, унинг хизмати бошқа махсус хизматлар сингари воқеалар ривожини кузатиб боришига умид билдирди.