Президент: ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиз

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги хонадонлардаги шароитларни кириб кўрди, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Хастимом маҳалласида бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Бу ерда 1 минг 500 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Уларнинг кўпчилиги ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланади.
Давлат раҳбари хонадонлардаги шароитларни кириб кўрди, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Нуронийлар маҳалладаги турмуш тарзи, ёшларнинг касб-кори ҳақида сўзлаб беришди. Мамлакатга тинчлик-осойишталик, хонадонларга файзу барака тилаб дуо қилинди.
1 / 9
2 / 9
3 / 9
4 / 9
5 / 9
6 / 9
7 / 9
8 / 9
9 / 9
Қайд этилишича, барча ҳудудларда “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари амалга оширилмоқда. Йўллар, муҳандислик тармоқлари таъмирланиб, хонадонларга файз кирмоқда. Бу маҳаллани ҳам “Обод хонадон” дастури асосида яхшилаш кўзда тутилмоқда.
“Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиз”, – деди Мирзиёев.
Президент уйларда ташкил этилган ҳунармандлик устахоналари ва маҳалладаги кичик кўргазмани кўздан кечирди. Ўзини ўзи банд қилишни кенгайтириш, туристлар учун савдо ва хизматларни йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
“Яшил” энергетика - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун тайёр бозор — Мирзиёев