ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик китобсеварлар онлайн китоб дўконларидан асосан фантастик, анитиутопик, психология, ҳикоя, биографик, бадиий жанрлардаги китобларни харид қилишмоқда. Sputnik ўзбекистонликлар совға ва ўқиш учун харид қилаётган китоблар рўйхатини тузди.
Сайёҳлар ва ўзбек китобхонлари Тошкентдаги китоб дўконларидан Алишер Навоийнинг "Хамса", Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар", Умар Хайёмнинг рубойилари ва Амир Темурнинг биографияси ҳақидаги китобларни совға учун харид қилишмоқда.
“1984” романи
© asaxiy.uz
“1984” романи – британиялик ёзувчи Жорж Оруэллнинг антиутопик йўналишда ёзилган роман дунёнинг энг машҳур асарлари рўйхатидан жой олган. Асарда ўтган асрнинг 80-йилларида Уммония мамлакатида ҳукм сурган сиёсий тузум ҳақида сўз боради. Асардаги воқеалар 1984 содир бўлгани учун ҳам, китоб “1984” деб номланади.
Фарангейт бўйича 451 даража
© asaxiy.uz
"Фарангейт бўйича 451 даража" – америкалик ёзувчи Рэй Брэдбери томонидан фантастик жанрда ёзилган асар 1953 йилда чоп этилган. Асарда китоблар тақиқланган яқин келажакдаги хаёлий Америка жамияти ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг қаҳрамони Гай Монтэг – ўт ўчирувчи.
Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
© asaxiy.uz
"Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси" – Стивен Р. Кови томонидан ёзилган асар биринчи бор 1989 йилда нашрдан чиқади. Китоб доимо муваффақиятга интилувчилар учун. У инсоннинг ривожланиши, ҳаёт мазмуни ва воқеа-ҳодисаларга реакцияси, яъни жавоби ҳақида. Асарда кўплаб машҳурлардан мисол келтирилади.
Грузия муваффақиятга қандай эришди
© asaxiy.uz
"Грузия муваффақиятга қандай эришди" – иқтисодчи Лариса Буракова ўз асрида коррупцияга қарши қандай курашиш мумкин, бутун мамлакатларни электр ва газ билан узлуксиз таъминлаш каби ислоҳотларга батафсил изоҳ берган.
Ажиб янги дунё
© asaxiy.uz
"Ажиб янги дунё" – Олдос Ҳаксли асарни 1932 йилда нашр этган. У дистопик, ижтимоий-фантастик романидир. У фуқаролари ақл-идрокка суянувчи, ижтимоий иерархия тартиботи қарор топган футуристик бутунжаҳон мамлакати тўғрисида ҳикоя қилади. Унда репродуктив технологиялар, уйқудаги таълим, руҳиятга таъсир ва шартли рефлексларни шакллантириш соҳаларидаги улкан ютуқлар ёрдамида антиутопик жамият яратилади. Бу жамиятга биргина инсон — асарнинг бош қаҳрамони қарши чиқади.
Чернобил таваллоси
© asaxiy.uz
"Чернобил таваллоси" – Светлана Алексиевичнинг бу китоби ҳодисанинг беайб қурбонига айланган белорусларнинг бошдан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилади. Алексиеевич юзлаб одамлар, жумладан, ўт ўчирувчилар, сиёсатчилар, шифокорлар, физиклар ва оддий фуқаролар билан суҳбатлашган ҳамда уларнинг ҳикоялари фалокат инсоният учун қанчалик қимматга тушганини очиб берган.
Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси
© asaxiy.uz
"Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" – Чарлз Уиланнинг “Яланғоч иқтисодиёт” номли китобида иқтисодиётнинг моҳияти ҳамда долзарб масалалари содда ва тушунарли, барчага таниш ҳаётий мисоллар билан ёритилган. Китобда мураккаб чизмалар ёки сирли формулалар йўқ, балки моддият дунёсида қандай қонуниятлар ҳукмронлик қилиши ва давлатлар ниманинг ҳисобига бойиши тушунтирилган.
Жавдарзордаги халоскор
© asaxiy.uz
"Жавдарзордаги халоскор" – Жером Сэлинжернинг “Жавдарзордаги халоскор” романи 1945–1946 йилларда серияли шаклда қисман нашр қилинган, 1951 йили алоҳида китоб бўлиб чиққан. Асар кўплаб тилларга ўгирилган. “Жавдарзордаги халоскор” кўп бора цензурага учраган бўлишига қарамай, АҚШ мактабларида энг кўп ўқитилган асарлар рўйхатида 2-ўринда туради. Асарнинг бош қаҳрамони Ҳолден Кольфильд ўсмирларнинг саркашлиги, исёни тимсолига айланишга улгурган.
Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи
© asaxiy.uz
"Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи" – Тони Шейнинг асари "Zappos" бош директори Тони Шей "LinkExchange", "Zappos" ва бошқалар орқали чувалчанг етиштириш фермасидан тортиб пизза бизнесини юритишгача бўлган бизнес ва ҳаётда олган турли сабоқлари билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофдаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлиш мумкинлигини кўрсатади.