Россия қўшинларига топширилган ғилдирак формуласи 4х4 “Тайфун-ВДВ” зирҳли автомобилга асосланган рақамли ҳужумни бошқариш тизимига эга “Дрок” тажрибавий миномёти мобил ва юқори аниқликда зарба беришга имкон яратади.
18 июль куни Ростех қўшинларга 82 мм 2С41 “Дрок” ўзиюрар миномётларининг биринчи тажрибавий партиясини тақдим этди. Махсус ҳарбий операция ҳудуди жанговар хусусиятларни синаб кўриш учун энг яхши жой ва яқин орада янги Россия қуролларининг самарадорлигини УҚК йўқотишларига қараб баҳо бериши мумкин бўлади.
“Дрок” мажмуаси пиёда қўшин ва зирҳли техникаларни йўқ қилиш, душманнинг кузатув постларини “кўр” қилиш, шунингдек, ҳудудларни ёритиш ва тутунли тўсиқларни яратиш учун мўлжалланган. “Тайфун-ВДВ” зирҳли машинаси шассисидаги миномёт модули юқори самарадорликни, экипажни ҳимоя қилишни ва 6 км гача максимал отиш масофасини таъминлайди. Янги мажмуа юқори отиш аниқлиги билан ажралиб туради. Ўқ-дорилар — 40 та мина. Ҳужум тезлиги — бир дақиқада 10 та ўқ.
Орқага сирпанишга қарши тиргакли миномёт стволи зирҳли минорага ўрнатилган. Замонавий рақамли ҳужумни бошқариш тизими бошқарув марказлари билан хавфсиз маълумот алмашишни ва автоном ишлаш имкониятини таъминлайди. Механиклаштирилган назорат нишонга олишни осонлаштиради. Бундан ташқари, “Дрок” 7,62 мм ПКТМ айланувчи пулемёт ва оптик-электрон нишонга олувчиа масофадан бошқариладиган қурол станцияси, шунингдек, машинадан ташқарида фойдаланиш учун 82 мм 2Б24 портатив миномёт билан жиҳозланган. “Дрок” мажмуасининг массаси 14 тоннани ташкил қилади. Жанговар экипаж – тўрт киши.
Янги ўзиюрар миномёт умумий хусусиятлари бўйича энг яхши хорижий муқобилларидан қолишмайди ва баъзи параметрлар бўйича улардан устундир. “Тайфун” зирҳи ўқ ва миналарга қарши яхши ҳимояни таъминлайди ва юқори маневр қилиш қобилияти ҳужум йўналишини тезда ўзгартиришга имкон беради.
“Дрок” миномёти, шунингдек, ғилдирак формуласи 6х6 “Урал-4320” зирҳли машинаси ва 152 мм “Магнолия” асосидаги 120 мм “Флокс” ўзиюрар артиллерия қуроллари “Буревестник” марказий илмий-тадқиқот институти томонидан ҳаво-десант бўлинмалари учун махсус ишлаб чиқилган. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида “ҳаракатланувчи” миномётлар шунчалик талабга эгаки, “Дрок” албатта қуруқликдаги қўшинларга хизматга юборилади, “катта талабга” эга бўлади ва 4,2 км гача ўқ отиш масофасига эга 82 мм лик “Василек” автомат миномётига яхши қўшимча бўлади.
Давр талаби
Қуролларнинг узвий боғланган кучи, ҳаракатланувчанлиги ва мустаҳкамлиги замонавий жангларда ғалаба қозониш имкониятини оширади. Ёз бошида Россия Мудофаа вазирлиги махсус ҳарбий операция ҳудудида МТ-ЛБ шатак платформасида армия усталари томонидан ўрнатилган 82 мм 2Б9 “Василёк” автоматик миномётидан фойдаланиш тасвирларини кўрсатди. Гусеница шассиси экипажга ҳатто қатнов йўлларидан ташқарида ҳам, бир неча дақиқада ҳужум қилиш (тўртта ўқ-дорилар кассеталари билан) ва жойлашувини ўзгартираётганда ҳам тезкорлик билан позицияни эгаллашга имкон беради. Нишонларга зарба беришнинг аниқлигига дрон орқали ҳужумни созлаш орқали эришилади. Бироқ, “ҳаракатланувчи Васелёк” самарадорлиги анча олдин, Афғонистонда аён бўлган. Ушбу “афғон” тажрибаси Қозоғистон армиясида кўп фойдаланилади, фақат у ерда “Василёк” пиёда жанговар машинасининг гусеница шассисида қўлланилади.
Россияда “Дрок” каби ўрта калибрли ўзиюрар миномётларнинг ишлаб чиқарилиши даврнинг қатъий талабидир. 1972 йилда фойдаланиши бошланган рекорд калибрли 240 мм (ҳужум масофаси – 20 км гача) ўзиюрар 2С4 “Тюльпан” дунёдаги энг кучли “ҳаракатланувчи” миномёт (одатий ва ядровий ўқ-дорилар билан) ҳисобланади. “Тюльпан” модернизация қилинди ва ишлаб чиқарилиш давом этди. “НАТО” нинг 120 мм калибрли “Нона”" 2С9 ўзиюрар артиллерия ва миномёт тизими бундан анча фарқ қилади.
Дунёвий қўшнилар эса вақтни бекор ўтказмади. 1990 йилларнинг охирида Франция 120 мм 2R2M мобил миномётини ишлаб чиқарди (яъни, "Recoiling Rifled Mounted Mortar" – сойли орқага сирпаниш мосламаси ўрнатилган машина).
2000 йилларнинг бошларида исроиллик мутахассислар АҚШ, Испания ва бошқа мамлакатлар томонидан фаол равишда сотиб олинган 120 мм CARDOM (Computerised "Autonomous Recoil rapid Deployed Outrange Mortar" – кенгайтирилган диапазонга эга бўлган компьютерлаштирилган автоном орқага сирпаниш мосламали миномёт) мобил миномёт тизимини яратдилар.
2006 йилдан бери Финляндия ва Швеция саккиз ғилдиракли Patria зирҳли транспортёри ёки CV90 зирҳли платформаси асосида ўзиюрар икки стволли 120 мм AMOS ("Advanced Mortar System" – келажак миномёт тизими) ишлаб чиқармоқда. Ҳатто Польша 2013 йилда "Patria AMV" 8x8 шассисида 120 мм калибрли RAK120 минорали миномёт тизимини яратди. Ўзиюрар миномётлар Германия, Хитой, Сингапур, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ишлаб чиқарилади. Эҳтимол, рўйхат тўлиқ эмасдир.
Махсус ҳарбий операция Россия армиясини юқори технологияли қайта қуроллашга янги туртки берди ва бугунги кунда Россия артиллериячилари Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида нафақат ҳужум, қуроллар ва снарядлар сони билан устунлик қилмоқда. 18 июль куни Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари ва махсус ҳарбий операция тажрибасини ҳисобга олган ҳолда 2022 йил октябрь ойидан бошлаб юқори технологияли қуроллар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширганини маълум қилди. Таркибий қисм базасини тўлдириш давом этмоқда.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ маълум қилган эди: “Асосий қурол турлари бўйича ишлаб чиқариш йил давомида 2,7 бараварга ошди. Талаб каттароқ йўналишларда эса – 10 бараварга". Россия армияси ҳар ой 100 га яқин янги танк олади ва ўқ-дорилар тақчиллигини бошдан кечирмайди. Ҳарбий ҳаво-кучларининг 4-5 авлод қирувчиларини етказиб бериш ортиб бормоқда. Россияда ўзиюрар юқори аниқликдаги артиллериянинг технологик тараққиёти ривожланишдан тўхтамайди.
Бошқа томондан, Украина ҳарбий ҳаракатлар театридаги АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий-саноат мажмуаси технологик ва мобилизация жиҳатдан ортда қолаётганлигини ва муваффақиятсизлигини намойиш этмоқда.