Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди

АҚШда ташкил этиладиган бокс оқшомида Жалоловга Нигерия вакили Онориоде Эҳвериэме рақиблик қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. "TopRank" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 26 август куни АҚШда ўтказади.
Оклахома штати Талса шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида унга нигериялик Онориоде Эҳвериэме рақиб бўлади.
Баҳодир Жалолов профессионал боксда 12 марта рингга кўтарилган ва уларнинг барчасида рақибини муддатидан олдин мағлуб этган. Онориоде эса 22 та жанг ўтказиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган, 2 марта мағлуб бўлган ва 19 марта жангларни муддатидан олдин ғалаба билан якунлаган.