ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Абитуриентларнинг энг кўпи Ўзбекистон миллий университетида ўқиш учун рўйхатдан ўтган, дея хабар берди Таълим назорати.
Қайд этилишича, Ўзбекистон миллий университетида ўқиш учун 36 782 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;
Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;
Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;
Қарши давлат университети — 28 417 нафар.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
Ўзбек тили — 890 304 нафар;
Рус тили — 95 456 нафар;
Қорақалпоқ тили — 29 917 нафар;
Бошқа тиллар — 2 330 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;
Кечки таълим шакли — 24 802 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;
Масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:
Қашқадарё вилояти — 120 008 нафар;
Самарқанд вилояти — 114 180 нафар;
Фарғона вилояти — 94 999 нафар;
Тошкент вилояти — 89 603 нафар;
Сурхондарё вилояти — 84 457 нафар.
Маълумот учун, 2023-2024 ўқув йили учун 1 млн 018 минг 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Ўтган йилда ОТМларга кириш учун жами 1 млн 214 минг 232 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Эслатиб ўтамиз, 20 июль ўқишга топшириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни эди. Шунга қарамай, тўловдан озод қилинганлар тоифасига кирмайдиган абитуриентлар 21 июл куни соат 23:59 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади.