Шавкат Мирзиёев умра амалларини бажарди — энг ёрқин суратлар

Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди ва умра амалларини бажарди. Айнан шу куни Каъбанинг кисвасини алмаштириш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Лавозимига сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлган Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев 19 июль - ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил муҳаррам ойининг биринчи кунида эҳромга кириб, умра амалларини бажарди.
Мирзиёев Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилди. Айнан шу куни Каъбанинг кисвасини алмаштириш маросими бўлиб ўтди.
1 / 8

Мирзиёев Каъбатуллоҳнинг ичига намоз ўқиш учун кирмоқда. Қоидага кўра, аввал эҳромга кирилади, сўнг Арофатда турилиб, сўнг зиёрат тавофи бажарилади.

2 / 8

Мирзиёев Байтуллоҳ атрофини тавоф қилмоқда. Каъбани тавоф қилиш умранинг рукнларидан бири. “Тавоф” сўзи “айланиб чиқиш” маъносини англатади.

3 / 8

Каъбани 7 марта айланиб чиқиш тавоф деб аталади. Каъбани айланиб тавофни бошлаган жойига келганда бир тавоф ҳисобланади.

4 / 8

Шавкат Мирзиёев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар билан дуо қилмоқда. Ватан равнақи, эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги, барча юртдошлар, ёш авлод бахту иқболи ва ёрқин келажагини тилаб дуолар қилинди.

5 / 8

Каъбанинг қора тоши. “Ҳажарул асвад”нинг рўпарасига келганда у ўпилади, агар бошқаларга озор бериш хавфи бўладиган бўлса, қўли билан унга ишора қилинади ва ўша қўл ўпилади, сўнгра иккинчи тавофга киришилади.

6 / 8

Мирзиёев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Каъба тарафига қараб дуо қилишмоқда.

7 / 8

Мирзиёев Умра зиёратини амалга ошираётган ўзбекистонликларга табассум қилмоқда.

8 / 8

Умра зиёратини адо этаётган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёев билан саломлашишмоқда.