Қашқадарё вилояти Хитой билан автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Қашқадарё вилояти ҳокими Қаршида Хитой автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги делегация Хитойда бўлиб турибди. Ташрифининг иккинчи кунида делегация аъзолари "JAC Mоtors" компанияси фаолияти билан танишишди.
Қашқадарёда Хитой билан ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кутилмоқда

“Ушбу компания ишлаб чиқараётган анъанавий ёки электромобилларни Қарши шаҳрида ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди”, - дейилади хабарда.

Айтилишича, ҳозирда вилоятда енгил автомобил ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар кетмоқда.

“Делегация компания раҳбарияти билан икки томонлама учрашувда мазкур инвестиция лойиҳаси келгусида вилоятнинг ташриф қоғози бўлишини таъкидлади. Яъни, компания раҳбарияти тез орада Қарши шаҳрига келиши кутилмоқда”, - дея қўшимча қилинган хабарда.

Вилоятда энергия тежовчи, бошқаришга қулай ва ақлли машиналарни ишлаб чиқаришни жорий этиш бўйича музокаралар давом эттирилиб, ташриф давомида яна 2 та йирик авто ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Маълумот учун, мазкур компания автомибиллари жаҳоннинг 60 дан ортиқ давлатларида экспорт қилинмоқда.