Путин дон келишувини тиклаш бўйича шартларни маълум қилди

Россия президенти: Россия агар барча шартларни қаноатлантириладиган бўлса, дон битимини қайта тиклаш масалаларини кўриб чиқади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Дон битимининг олдин қандай бўлса, шундай давом этиши ҳар қандай моҳиятини йўқотди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Дон битимининг қандай бўлса, шундай давом этиши ўз моҳиятини йўқотди. Мана нега биз бу келишувнинг узайтирилишига қарши чиқдик”, - деди Путин ҳукумат аъзолари билан бўлган йиғилишда.

Россияга дон битими доирасида SWIFT тизимларига улаш ваъдалари эмас, ҳаракатлар керак, дейди у.

“Озиқ-овқат ва ўғитларни етказиб беришга хизмат қилувчи Россия банклари, молия институтларининг барчасидан тўсиқлар олиб ташланиши керак. Шу билан бирга уларнинг кечиктирилмаган тарзда халқаро банк ҳисоб-китоб тизими SWIFT га улаш ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Бизга бу борада қандайдир ваъдалар ёки ғоялар керак эмас. Бизга бу шартларнинг амалда бажарилиши керак”, - дея таъкидлайди Путин.

Унинг сўзларига кўра, талаблар орасида - Россиянинг дон таъминоти ва ўғитларининг жаҳон бозорларига нисбатан санкцияларидан воз кечиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва Россияга ўғит ишлаб чиқариш соҳаси учун эҳтиёт ва бутловчи қисмларнинг қайта тикланиши ҳам бор. Жумладан, унинг сўзларига кўра, Россия кемалари ва РФ экспорт таъминотлари суғурталаниши, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта тиклаб, Россиядан ва уларни ишлаб чиқариш учун хомашё ўғитларини сотиш билан боғлиқ масалалар ҳал қилиниши керак.

“Шу билан бирга Киев режимининг буйруғи билан портлатилган, йўқ қилинган “Тольятти-Одесса” аммиак қувури иши қайта тикланиши шарт. Қишлоқ хўжалиги саноати билан боғлиқ бўлган Россия активлари блокдан чиқарилиши керак”, - дейди Россия раҳбари.

“Ваниҳоят, Россиянинг битимга қайтиш учун асосий шарти - унинг асл гуманитар моҳиятини қайта тиклаш. Мана айтиб ўтилган шартларнинг барчаси бажарилганда, дарвоқе бу шартларни ўзим топмадим, бажарилгандаёқ биз бу битимга қайтамиз”, - дейди Путин.

“Таъкидламоқчиманки, биз дон битимининг ўзига қарши эмасмиз. Қолаверса, унинг озиқ-овқат бозоридаги аҳамиятини ҳисобга олганда... Шубҳасиз, унга қайтиш имкониятларини кўриб чиқамиз, фақат бир шарт билан – Россиянинг бу битимдаги иштироки принциплари айнан ҳеч қандай истисноларсиз ҳисобга олинса, асосийси, амалга оширилса”, - дейди Россия раҳбари.

Маълумот учун, 2022 йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган Қора денгиз ташаббуси Украина ғалласини, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали экспорт қилишни назарда тутган эди.
Бу пакет битимининг бир қисми эди. Иккинчи қисм, уч йиллик Россия-БМТ меморандуми, Россия озиқ-овқат ва ўғит экспортини блокировка қилишни, "Россельхозбанк"ни SWIFT тизимига қайта улашни, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмларини етказиб беришни қайта тиклашни, Тольятти-Одесса аммиак қувури фаолиятини қайта тиклашни назарда тутган эди. Лекин кейинчалик шартноманинг Россияга тегишли қисми нафақат бажарилмай қолди, балким аммиак қувурининг Украина ҳудудидан ўтган қисми портлатиб юборилди.
Қора денгиз ташаббусини амалга ошириш 18 июль куни тўхтатилди.