ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. 20 июлдан Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчалари тунги кўча ёритиш тизимида чеклов жорий қилинади. Бу ҳақда "Тошшаҳарнур" ДУК хабар қилди.
Бундай қарор қабул қилишга Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Мазкур чеклов қайси санага қадар давом этишига аниқлик киритилмаган.
Ўтган қиш мавсумида республикада кузатилган аномал совуқ кунларида ҳам электр энергиясини тежаш мақсадида пойтахт кўчаларидаги чироқларга вақтинчалик чекловлар киритилган эди.
Аввалроқ синоптиклар Ўзбекистон ҳудудига 24-27 июль кунлари иссиқ ҳаво кириб келиши ҳақида огоҳлантирган эди. Кўплаб ҳудудларда ҳаво +42...+44 даражагача исийди.