Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Одесса, Львов ва Николаевда кучли портлашлар юз берди — видео

Страна.ua: Одесса, Львов ва Николаевда кучли портлашлар юз берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Одесса, Львов ва Николаевда кучли портлашлар юз берди, деб хабар қилди Украинанинг "Страна.ua" нашри.
"Одесса, Львов ва Николаевда кучли портлаш бўлгани ҳақида хабар берилмоқда. Ҳудудда тревога сигнали эълон қилинмаган", - дейилган хабарда.
Шунингдек, тунда Одесса ва Сумида иккинчи марта портлашлар содир бўлди.
"Сумида портлаш овозлари эшитилмоқда. <...> Одессада янги портлашлар", - дейилган нашрларда.
Худди шундай ҳолат Николаев шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилган.
Пайшанба куни Одесса ва Сумида ҳам ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.
Россия Қуролли кучларининг Украина инфратузилмасига зарбалари Қрим кўпригида содир этилган терактдан икки кун ўтиб бошланган, унинг ортида, Россия расмийларига кўра, Украина махсус хизматлари турибди.
Зарбалар бутун мамлакат бўйлаб энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига берилган. Ўшандан бери Украина ҳудудларида ҳар куни, баъзан бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинмоқда.