ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Сречко Катанец бошчилигида Ўзбекистон миллий жамоаси рейтингда 74-ўринни сақлаб қолган. “Оқ бўриларнинг” Осиё қитъасидаги ўрни ҳам ўзгармаган – 10-ўрин.
Қўшнилардан Қирғизистон 97, Қозоғистон 104, Тожикистон 110, Туркманистон эса 138-ўринларни банд этган.
Қатардаги жаҳон чемпионатида чемпион бўлган Аргентина ҳамон рейтинг пешқадами. Чемпионатнинг кумуш медали соҳиби Франция рейтингда иккинчи поғонани банд этиб турибди. Бразилия кучли учликка якун ясаган.