ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Полимер чиқиндилари, қоғоз, резина, мато, шиша ва металл қайта ишланади. Тошкентдаги корхоналардан бирида макулатура гофрокартонга айлантирилади. Кейин ундан маиший техникаларни ўрашда фойдаланилади. Бу ерга қоғоз чиқиндилари нафақат бутун Ўзбекистон, балки Россия ва Қозоғистондан келтирилади.
Сбор и переработка отходов
© Sputnik/Анна Желиховская
Дастлаб қоғоз чиқиндилар қозонда ивитилиб, пичоқда майдалаб олинади. Кейин қоғоз ишлаб чиқарувчи машинага солинади. Шу тарзда босқичма-босқич қуритилиб, тайёр қоғоз кўринишига келтирилади.
Сбор и переработка отходов
© Sputnik/Анна Желиховская
Қайта ишлаш мумкин бўлмаган чиқиндилар прессланади ва Оҳангарон полигонига олиб борилади.
“Чиқинди зичланади ва тупроқ билан кўмилади”, - деди Қайта юклаш ва чиқиндиларни йўқ қилиш бўйича "Махсустранс" филиали раҳбари Рафаэл Бекмуллин.
Сбор и переработка отходов
© Sputnik/Анна Желиховская
Чиқиндиларнинг кейинги тақдири нима кечишини Sputnik видеосидан билиб олинг.