Болаларни пойабзал билан урган “боғча опа” ишдан олинди — видео

Икки нафар болани пойабзал билан урган боғча тарбиячиси ишдан олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида жойлашган оилавий боғчада болаларни пойабзал билан урган тарбиячи ишдан олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани Ибрат маҳалласида жойлашган Оилавий мактабгача таълим ташкилотида боғча тарбиячиси икки нафар болани пойабзал билан ураётгани акс этган видео тарқалган эди.

“Янгийўл туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими ҳамда ИИБ ходимлари томонидан тезкорликда Ибрат МФЙдаги "Оминахон" номли Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўрганилди”, - дейилади хабарда.

Айтилишича, ўрганиш жараёнида тарбиячини хулқи, таълим-тарбия бериши, малака талабларига нолойиқ бўлганлиги учун ишдан бўшатиш аризаси жойида олинган. Шунингдек, тадбиркорга огоҳлантириш берилган.