Доллар, евро ва рубль тушди — 20 июлда амалда бўладиган валюталар курси

20 июлда амалда бўладиган хорижий валюталар қиймати эълон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,92 сўмга тушиб, 11 600,11 сўмни ташкил қилди. Евро 29,79 сўмга тушиб, 13 026,92 сўм га тенг бўлди.
Рубль эса 1,50 сўмга пастлаб, 126,70 сўмни ташкил қилди.