ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Украина ва Ғарб муносабатларида Украина раҳбари Владимир Зеленский қўшимча қурол-яроғ сўраганидан кейин таранглик юзага келди. Бу ҳақда “Financial Times” газетаси хабар бермоқда.
“Украина ва умумий ҳисобда Киевга мудофаа ва молиявий ёрдам учун 170 миллиард доллар сарфлаган унинг ғарблик ҳомийлари ўртасидаги кескинлик энди намоён бўла бошлади. Чунки Владимир Зеленский борган сари кўпроқ қурол-яроқ сўрамоқда”, - дея ёзади нашр.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборганди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини маълум қилган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “олов билан ўйнаётганини” таъкидлаган. Кремлнинг таъкидлашича, Ғарб томонидан Украинага қурол-яроғ етказиб бериши Россия-Украина музокараларига ёрдам бермайди, аксинча салбий таъсир кўрсатади.