ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Келес кўчаси бир ярим ойга вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“19 июль соат 20:00 дан 30 август кунига қадар Келес йўли кўчасининг Норазтепа кўчаси билан кесишмасидан Узумбоғ кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиғи барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади”, - дейилган хабарда.
Ёпиладиган Келес йўли кўчаси
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
Таъкидланишича, бу Келес йўли кўчасини кенгайтириш ва реконструкция қилиш ҳамда атрофини ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.