ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Тошкентдаги Нурлийўл, Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчаларининг бир қисми вақтинча ёпилмоқда, дея хабар берди шаҳар ҳокимлиги.
Айтилишича, Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан 19 июль куни соат 15:00 дан 21 июль 21:00 га қадар Нурлийўл кўчасининг ТҲАЙ билан кесишмасидан Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари кесишмасигача бўлган оралиқдаги йўл вақтинча тўлиқ ёпилади.
Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
© Хокимият города Ташкента
Хабарда ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилган.