ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳар Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Олмазор туманининг айрим МФЙларида электр энергияси соат тонгги 04:00 дан 12:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди.
Ҳозирда туманнинг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/10/6 кВ бўлган "Библиотечная" подстанциясидаги мавжуд электр қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Электр таъминоти ўчирилган ҳудудлар:
"Ачаобод" МФЙ;
"Чимбой" МФЙ;
"Қўштут" МФЙ;
"Эски шаҳар" МФЙ;
"Гуруч ариқ" МФЙ.
Хабарда юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.