ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Россияда рақамли рублни синовдан ўтказиш 2023 йилнинг август ойидан бошланади. Кенг кўламли эмиссия эса 2025 йилдан бошланиши кутилмоқда.
Бу ҳақида Федерация Кенгаши томонидан бугун 2023 йилнинг 19 июль куни тасдиқланган рақамли рублни жорий этиш бўйича асосий қонунда айтиб ўтилган. .
Рақамли рубль ҳақида асосий фактлар:
рақамли рубль фақат Россия банки (Марказий банк) томонидан чиқарилади;
россияликлар рақамли рублдан ёки миллий валютанинг анъанавий нақд ва нақдсиз шаклларидан фойдаланиши мумкин;
рақамли рублнинг кенг доирадаги эмиссияси 2025 йилдан бошланиши кутилмоқда;
️ҳар бир мижоз - фуқаро ёки юридик шахс - рақамли рублда фақат битта ҳамёнга эга бўлади, аммо бу маблағлардан исталган банк орқали фойдаланиш мумкин бўлади.
️рақамли рублли ҳамёндан интернетга уланмасдан фойдаланиш мумкин бўлади;
бир киши ойига 300 минг рублгача рақамли форматга ўтказиш мумкин бўлади, аммо рақамли рубль платформасининг ичида ҳеч қандай чекловлар бўлмайди;
️фуқаролар учун рақамли рубль билан операциялар бепул бўлади, дўконлар учун эса комиссия 0,3% дан ошмайди;
️банк ҳисобида сақланаётган рақамли рубл учун фоиз тўланмайди;
️келажакда рақамли рублдан трансчегаравий тўловлар учун ҳам фойдаланиш режалаштирилган;
Рақамли рублнинг энг асосий устуворлиги — хавфсизлик, ноқонуний даромад олишни чеклаш, коррупцияга қарши кураш бўлади. Чунки ҳар бир рақамли рублнинг қаердан келиб қаерга кетаётганини кузатиб бориш мумкин бўлади. Давлат харидлари, эҳтимол, фақат рақамли рублда бўлади.
МБ хабарига кўра, келажакда рақамли рубль энг хавфсиз тўлов воситасига айланади. Унинг ёрдамида электрон шартномалар тузиш мумкин бўлади. Бундай шартномалар шарти бажарилганидан сўнг тўлов амалга оширилади. Масалан, уй харид қилганда, у давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тўлов амалга оширилади.