ТОШКЕНТ, 19 июль — Sputnik. Владимир Путин Йоханнесбургдаги БРИКС саммитига бормайди. Саммитда Россияни ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этади, деб хабар берди Жанубий Африка Республикаси президенти идораси.
"Ўзаро келишувга кўра, президент Путин саммитда иштирок этмайди. Россия Федерацияси томонидан ТИВ раҳбари Сергей Лавров иштирок этади", — дейилади баёнотда.
Саммит 22-24 август кунлари бўлиб ўтади. Тадбирда мезбон давлатнинг биринчи шахсидан ташқари, Хитой, Бразилия ва Ҳиндистон раҳбарлари иштирок этади.
Жанубий Африка Халқаро жиноий суднинг юрисдикцияси остидадир, унинг дастлабки тергов палатаси 17 март куни Владимир Путин ва болалар омбудсманı Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган эди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Халқаро жиноий судга президентни ҳибсга олиш масаласини қўйиш қабул қилиниши мумкин эмас ва унинг ҳар қандай қарори қонун нуқтаи назаридан ҳақиқий эмас, чунки Россия унинг юрисдикциясини тан олмайди.