“Ҳақиқатдан қўрқишади”: Путин Ғарб нега RT телеканалини ёпаётгани ҳақида

Россия президенти Ғарб мамлакатлари ҳақиқатдан қўрқишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ғарб мамлакатлари Russia Today (RT) телеканалини ёпиб, тўсиқлар яратмоқда, чунки ҳақиқатдан қўрқишади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Ҳамма жойда, аслини олганда, бизнинг Ғарб аудиториясига мўлжалланган ягона ресурсимизни ёпишмоқда – бу Russia Today. Ҳар ерда ёпишмоқда, ғов бўлишяпти – ҳақиқатдан қўрқишади”, - деди Путин “Россия – имкониятлар мамлакати” автоном нотижорат ташкилоти кузатувчилар кенгаши мажлисида.
Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлагандан сўнг Москвага қарши кўплаб санкциялар киритилди, жумладан, Ғарбда Sputnik агентлиги ва RT телеканали блокланди. Агентлик ва телеканалининг YouTube ва Meta* платформасидаги саҳифалари ўчириб ташланди.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

Meta (Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари) фаолияти Россияда экстремистик сифатида тан олиниб тақиқланган.