Boney M, Ottawan, Dr Alban'нинг Андижонга ташрифи қандай ўтди — фото, видео

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистонга келган Boney M, Ottawan, Dr Alban Хонободда дарахт экди ва концерт дастури билан чиқиш қилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтмоқда. Тадбирга ташриф буюрган Boney M, Ottawan, Dr Alban дарахт экиш маросимида иштирок этишди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Кеча фестивалнинг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Шунингдек Boney M, Ottawan, Dr Alban томонидан концерт дастури ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз “Дунё садолари” фестивали 18-19-20 июль кунлари Хонобод шаҳрида бўлиб ўтади. Унга эксклюзив меҳмон сифатида Dr. Alban, Fly Project, Boney. M, Nahida Babashli, Gafur, Rakhim ва Ottawan таклиф этилган.