Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Тунги ҳужум махсус операция бошланганидан буён энг кучли зарба бўлди — Одесса мэри

Махсус операция бошланганидан бери биз бундай кучли ҳужумни эслай олмаймиз, деди Одесса мэри,
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Одессага берилган тунги зарбалар махсус ҳарбий операция бошланганидан бери энг кучли зарба бўлди, деб ёзди шаҳар мери Геннадий Труханов ўзининг Фейсбукдаги* саҳифасида.

“Энг ёмон кечалардан бири <...> Биз бундай миқёсдаги ҳужумни эслай олмаймиз <...>”, - деб ёзади шаҳар бошлиғи.

Украинанинг "Жануб" оператив қўмондонлиги маълум қилишича, Одесса вилояти портларидан бирида тунги зарбалар натижасида дон ва нефть терминаллари, цистерналар ва юк ортиш ускуналари шикастланган.
Шунингдек, Одесса вилоятидаги иккита саноат объекти ва бир неча омборхоналарга ҳам зарар етган.
Бундан ташқари, Житомир, Запороже, Николаев ва Киев вилоятларига ҳам қўшма зарбалар берилди. Ҳарбий соҳага яқин ОАВлар маълум қилишига кўра, ўтган тунда 30 га яқин "Калибр", Кh-22 ва П-800 қанотли ракеталари, шунингдек, 40 га яқин "Геран-2" учувчисиз аппаратларидан фойдаланилган. Ҳарбий тонг соат 08:00гача давом этди.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль тунда Украина махсус хизматлари Қрим кўпригига масофадан туриб бошқариладиган сув дронлари ёрдамда зарба берган эди.
18 июль куни Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Одесса ва Николаев вилоятларида жойлашган Қрим кўпригида уюштирилган терактлар тайёрлашда иштирок этган объектларга, жумладан? Одесса вилоятидаги кемасозлик заводига узоқ масофали ракета зарбалари берилганини эълон қилди.
* * Meta(Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари) фаолияти Россияда экстремистик сифатида тан олиниб тақиқланган.