ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Санжар Обидов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди шаҳар ҳокимлиги.
Обидов Санжар Омонхўжаевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Санжар Обидов 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент молия институтини ва Буюк Британиянинг Стерлинг университетини тамомлаган.
Бугунга қадар қатор масъул лавозимларда –Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Педагог кадрлар сифати назорати, таълим ҳужжатларини легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б бўлиб ишлаган.