Санжар Обидов — биография

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланган Санжар Обидовнинг меҳнат фаолияти ҳақида материалимизда танишинг.
Sputnik
Обидов Санжар Омонхўжаевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Санжар Обидов 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент молия институтини ва Буюк Британиянинг Стерлинг университетини тамомлаган.
Бугунга қадар қуйидаги қатор масъул лавозимларда ишлаган:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Педагог кадрлар сифати назорати, таълим ҳужжатларини легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бош бошқармаси бошлиғи
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б.