Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Қримда 28 та дрондан иборат ҳужумни қайтаришди

Мудофаа вазирлиги Қримдаги дронларнинг ҳужуми қайтарилганини маълум қилди, улардан 17 таси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ёрдамида йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия ҳарбийлари Қрим ҳудудида 28 та дрон ёрдамида Киевнинг теракт уюштиришга уринишини тўхтатди, деб хабар берди РФ Мудофаа вазирлиги.
Уларнинг 17 таси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ёрдамида йўқ қилингани, қолган 11 таси радиоэлектрон кураш тизимдари ёрдамида бостирилгани таъкидланган.
Ҳужум натижасида қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқлиги таъкидланмоқда.
Украина Қуролли кучлари мунтазам равишда ярим орол ҳудудига, жумладан Севастополга пилотсиз учар аппаратлар билан ҳужум қилишга уринмоқда.
Июл ойи бошида Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев жорий йилда Киев Қримга пилотсиз учар аппаратлар ёрдамида зарба беришга 70 дан ортиқ уринишлар қилганини айтди.