Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Албатта Россиядан жавоб бўлади: Путин Қрим кўпригидаги теракт ҳақида — видео

Путин Мудофаа вазирлигига Қрим кўпригидаги терактга Украинага жавоб вариантларини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Қрим кўпригида содир этилган терактга Россия албатта жавоб беришини айтди.
Мудофаа вазирлиги тегишли таклифлар тайёрламоқда.
"Албатта, Россиядан жавоб бўлади. Мудофаа вазирлиги тегишли таклифларни тайёрламоқда", — деди у Қрим кўпригидаги вазиятга бағишланган йиғилишда.
Миллий аксилтеррор қўмитасининг маълум қилишича, Киев душанба куни эрталаб соат 3 да иккита денгиз дрони ёрдамида Қрим кўпригида теракт содир этди. Кўприкнинг йўл қисми шикастланиб, икки киши ҳалок бўлди ва бир бола жароҳатланди. Қрим ва Кубан ҳукумати аҳоли ва сайёҳлардан кўприк орқали ўтмасликни, янги ҳудудлар орқали муқобил йўлни танлашни сўрамоқда.
Россия Тергов қўмитаси жиноят иши доирасида Украинадаги Қрим кўпригида содир этилган терактга алоқадор шахсларни аниқлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Қрим кўпригига ҳужумни Киев режими амалга оширган, ҳужумни амалга ошириш ҳақидаги қарор Украина расмийлари ва ҳарбийлари, АҚШ ва Британия разведкаси иштирокида қабул қилган.