ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон киберспорт терма жамоаси CS:GO бўйича Осиё-Океания чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Саудия Арабистонида ўтган киберспортнинг Counter-Strike: Global Offensive (CS:GO) тури бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини TT.Team (Traffic Tashkent Team) жамоаси ҳимоя қилди. Гранд финалда ўзбекистонлик киберспортчилар Мўғулистонга қарши баҳс юритди ва ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба жамоага Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди. Учинчи ўринни Индонезия жамоаси қўлга киритди.
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 12,5 минг долларни ташкил этади. 1-ўрин учун ўзбекистонлик спортчиларга 7 минг доллар топширилди.