Оҳангаронда янги чиқинди полигони қурилмоқда — видео

Полигон майдони 30 гектар бўлиб, унга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан олиб келинган 20 миллион тоннагача чиқинди сиғиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Охангаронда технологик чиқиндилар полигони қурилмоқда.
Лойиҳа қиймати 16 миллион долларни, полигон майдони 30 гектарни ташкил этади. Унга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан олиб келинган 20 миллион тоннагача чиқинди сиғиши мумкин.
Полигон туби бутунлай тупроқ ва ер ости сувларини хавфли чиқиндилардан ҳимоя қилувчи махсус материал билан қопланади. Ахлат полигонининг хизмат қилиш муддати 15-20 йил.
"Махсустранс" чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш филиали раҳбари Рафаэл Бекмуллин Sputnik мухбирига янги полигон жорий йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилганини айтди.