ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлар қамоқ жазоси ёки жаримага тортилади.
Ўзбекистоннинг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига кўра, ҳайвонларни қийноққа солиш ёки азоб бериш 990 мингдан 1 млн 650 минг сўмгача жаримага сабаб бўлади.
Жиноят кодексининг 202-1-моддасига мувофиқ, агар бу ҳолат маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, ва ҳайвонлар ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, 16 млн 500 минг сўмгача жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлиши мумкин.
Бунда икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликни чеклаш ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етишига олиб келса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.